Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Қозоғистон элчиси 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, 2025 йил якунлари бўйича сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик натижаларини сарҳисоб қилдилар ва 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

2025 йил 15–16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувининг муваффақиятли якунларига алоҳида эътибор қаратилди.