Вена шаҳрида Австрия ички ишлар вазири билан учрашув ўтказилди
Вена шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Австрия ички ишлар вазири Герҳард Карнер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Dunyo” АА мухбири.
“Австрия ички ишлар вазири Герҳард Карнер жаноблари билан конструктив учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг telegram-каналида. – Хавфсизлик, миграция, терроризмга қарши курашиш ва бошқа муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кун тартибимиздан ўрин олди.
Ахборот алмашинувини кучайтириш, институционал шерикликни фаоллаштириш, барқарорликни таъминлаш ва фуқароларимиз хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидладик”.