Давлатимиз раҳбари Биринчи Президентимиз мақбарасини зиёрат қилди

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.