Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Хитой элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Хитой элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди, хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг иккинчи даврасида эришилган келишувларнинг амалий ижросини атрофлича кўриб чиқди.
Учрашувда бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари ва икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.