Ўзбекистон ва Сербия чарм саноати маҳсулотлари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Сербия Президенти Александр Вучич мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентда бўлиб ўтаётган "UzCharmExpoEurAsia – 2025" халқаро кўргазма-ярмаркаси билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада тақдим этилган махсус пойабзаллар, замонавий дизайн ва юқори сифат даражаси Сербия томонида катта қизиқиш уйғотди.

Сербия етакчиси маҳсулотларнинг халқаро талаблар даражасида ишлаб чиқилганини юқори баҳолаб, уларни экспорт қилиш бўйича қизиқиш билдирди.

Сербия Республикаси Ички ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан ташаббус илгари сурилди. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.