ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда Ўмон ёш дипломатлари учун махсус курс очилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўмон Ташқи ишлар вазирлиги ёш дипломатлари малакасини ошириш бўйича махсус курснинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Дастур таълим ва дипломатик соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 17 майга қадар ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда ташкил этилди. Мазкур ташаббус Ўмон ТИВ ходимларининг Ўзбекистон тарихи, ички ва ташқи сиёсати, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан яқиндан танишиш орқали касбий савиясини оширишга қаратилган.
Тадбирда ЖИДУ биринчи проректори Акрам Умаров, Ўмон элчиси Вафа Жабр Нассер Албусаидий, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Ўмон ТИВ таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, ЖИДУ талабалари иштирок этди.
Курс доирасида ЖИДУ ва Дипломатик академия профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари, мустақиллик йилларида мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, дипломатик ташаббуслар ва халқаро иқтисодий лойиҳалар каби кенг кўламли мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилади.