Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлашда таъминот барқарорлиги тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау Вашингтон шаҳрида ҳукуматлараро меморандумни имзоладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ва нодир ер элементларини қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида таъминот барқарорлиги тўғрисида англашув меморандумини имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз ўта муҳим минералларни нафақат иқтисодий имконият, балки масъулиятли ҳамкорлик ва узоқ муддатли барқарор ривожланиш учун муҳим йўналиш сифатида кўрамиз.