"Ўзсаноатқурилишбанк" Марказий Осиёда биринчи бўлиб АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг GSM-102 дастурига аъзо бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (USDA) GSM-102 дастурига аъзо бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Банк ахборот хизмати маълумотига кўра, бу орқали савдони молиялаштириш кредит линияларини жалб қилиш юзасидан кафолатлар тақдим этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.
Ушбу дастур доирасида АҚШнинг экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли хомашёлар, хусусан озиқ-овқат, эфир мойи, кимёвий моддалар, ипак, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа турли тайёр маҳсулот ва хомашё импортини молиялаштириш учун АҚШ банкларига кафолатлар тақдим этилади. Ушбу кафолатлар остида лойиҳалар АҚШ молия институтлари томонидан қулай шартларда молиялаштирилади.
Амалда мазкур дастурга дунё бўйлаб 30 га яқин банклар аъзо бўлиб, Марказий Осиё давлатларидан биринчи бўлиб "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ аъзоликни қўлга киритди.
Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон ва Америка Қўшма штатлари ўртасида ҳар томонлама ривожланиб келаётган шерикчилик доирасида тузилган бўлиб, келгусида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаларини кенгайтириш учун хизмат қилади.
GSM-102 экспорт кредит кафолатлари дастури 1981 йилда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган. Дастур АҚШ экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида Америка молия институтларига кафолатлар тақдим этишга ихтисослашган.