Ўзбекистоннинг Покистон, Афғонистон, Миср, Озарбайжон ва Украинадаги элчилари Қорақалпоғистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев, Афғонистондаги элчиси Ойбек Усманов, Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов, Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев ва Украинадаги элчиси Алишер Курманов хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ташриф чоғида Қорақалпоғистоннинг экспорт ва инвестицион салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, хорижий шериклар билан иқтисодий дипломатия йўналишидаги муносабатларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганилди.
Дастлаб Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳар бир хорижий мамлакатнинг иқтисодий ҳолати, бозор имкониятлари ва инвестициявий салоҳияти, ҳудудда чет эллик тадбиркорларга яратилган имконият ва шароитлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Покистон, Афғонистон, Озарбайжон, Миср ва Украина тадбиркорларининг ҳудудга бизнес-миссияларини ташкил этиш ва улар билан ҳамкорликда тўқимачилик, кончилик ва фойдали қазилмаларни, фармацевтика, тери ва жунни қайта ишлаш, қурилиш моллари, спорт буюмлари, тиббиёт анжомларини ишлаб чиқариш, балиқчилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, цитрус меваларни етиштирувчи плантацияларни ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Хорижлик инвесторлар иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, Афғонистон ва Покистон билан товар айирбошлашда номенклатурасида Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улушини кўпайтириш масалалари кўриб чилди. Шунингдек, тиббиёт ва таълим йўналишларида грант маблағларини жалб қилиш, чет эллик тадбиркорлар ва менежмент компанияларини бошқарувга жалб қилиш орқали ҳудуддаги паст қувватда ишлаётган тўқимачилик корхоналари фаолиятини жонлантириш хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистон дипломатлари сафар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғу Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ва Амударё, Беруний Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан келган тадбиркорлар билан учрашув ўтказдилар. Унда саноатнинг турли йўналишлари бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамлар белгилаб олинди.
Исломобод, Лаҳор, Карачи, Файсалобод ва Сиалкот шаҳарларида бизнес-форум ҳамда "G2G" "G2B" ва "B2B" учрашувлар ўтказиш, ушбу шаҳарларнинг саноат имкониятлари билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари тадбиркорлари делегациясининг Покистонга ташрифини уюштириш масаласи томонлар иш режасига киритилди.
Бундан ташқари, ҳудудлараро ҳамкорлик, жумладан савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, шартнома-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғу Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошчилигидаги делегациянинг Покистонга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон элчилари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Владимир Жоллибеков ҳамроҳлигида "Нукус" эркин иқтисодий зонасига борди. Хорижий инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар, соддалаштирилган тартиблар тўғрисида маълумот олинди. Шиша толаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Karakalpak Basalt Wool" корхонаси, "Osten Technologies" панел радиаторлар ишлаб чиқариш заводи, "Nukus SSP Texnopark" тўқимчилик фабрикаси ҳамда металл конструкциялар ишлаб чиқариш заводлари фаолияти билан танишилди.
Шундан сўнг, Элликқалъа туманидаги "Ақчакўл" туристик зонаси фаолияти, хорижлик инвесторлар иштирокида меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар марказлар, дам олиш ҳамда хизмат кўрсатиш масканларини барпо этиш, чет эллик туристлар оқимини ошириш имкониятлари ўрганилди.
Шу билан Ўзбекистон элчиларнинг Қорақалпоғистонга хизмат сафари ўз ниҳоясига етди.