Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижда рақобатбардош бўлиши зарур

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижда рақобатбардош бўлиши зарур

Давлатимиз раҳбари Ургут туманидаги "Ferre Group" корхонасининг маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, "Ургут" эркин иқтисодий зонасидаги мазкур корхона кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлик субъектларига яратилган қулай имконият ва ишончли инвестиция муҳити натижасида ташкил этилган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси саналади.

Дастлаб хориждан келтирилган бутловчи буюмлар асосида бир неча турдаги маиший техника воситаларини йиғиш билан фаолият бошлаган корхона бугунга келиб музлаткич, газ плита, кичик печ, чангюткич ва дудбурон, бошқа уй-рўзғор буюмлари, замонавий темир эшиклар ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда мустаҳкам ўринга эга йирик компанияга айланган.

Бу ерда "Dorsa", "Kleo", "Ferre" каби брендлар остида "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи билан тайёрланаётган маҳсулотлар Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжонга экспорт қилинмоқда. Ички бозордаги рақобат муҳитида ҳам "Ferre" ўз ўрнини топган брендга айланган. Корхонанинг йиллик қуввати ҳозирда ўртача 440 миллиард сўмлик 250 минг дона маҳсулотни ташкил этиб, бу кўрсаткич йил сайин ошиб бормоқда.

Ишлаб чиқариш жараёнида "Embraco", "LG", "DOW", "Midea" каби дунёдаги етакчи компаниялар материаллари ва бутловчи қисмларидан фойдаланилади. Бугунги кунда корхона маҳсулотларининг маҳаллийлаштириш даражаси қарийб 85 фоизни ташкил этади.

Лойиҳанинг умумий қиймати ўттиз миллион АҚШ доллари бўлиб, хорижий инвестиция ва банкнинг имтиёзлари кредитлари жалб этилган. Мингга яқин иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш ускуналари Германия, Туркия, Италия ва Хитойнинг энг сўнгги русумдаги технологиялари ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатди, корхона масъуллари ва мутахассислар билан суҳбатлашиб, халқаро стандартларга мос маҳсулотлар турини ошириш ва хориж бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Бу борада давлат томонидан яратиб берилган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Ўз брендига асос солиб, юртимиз довруғини дунёга таратаётган тадбиркорлар доимо қўллаб-қувватланиши айтилди. Улар қўшимча қиймат яратиб, минглаб одамларни доимий даромадга эга қилмоқда.

– Тадбиркорни қўллаб-қувватламасдан янги Ўзбекистонни барпо қила олмаймиз. Агар сизлар тинимсиз изланиб, бирлашсангиз, Самарқандда камбағал деган қатлам қолмайди. Ҳаракатда бўлиб, Ўзбекистон номини жаҳонга танитишдек имкониятга эгасиз, – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари "Ургут" эркин иқтисодий зонасида бу каби ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириш орқали қўшимча қиймат яратиш ва янги иш ўринлари очишнинг муҳимлигини таъкидлаб, масъулларга топшириқлар берди.

Шу ерда Президент инвестиция лойиҳалари, Самарқанд вилоятидаги етакчи саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

Тақдимотда соғлиқни сақлаш, тоғ-кон саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, технопарк, ипакчилик ва металлургия йўналишларидаги қатор лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Самарқанд шаҳрида Туркиянинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклиги асосида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳа доирасида 1 минг нафар иш ўрни яратилади.

Булунғур туманида эса Хитой компанияси билан тиббий препаратлар ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу лойиҳа доирасида ҳам 1 минг нафар одамнинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, Хитой компаниялари Ургут туманида ипак толаси ҳамда мато ишлаб чиқариш, Нуробод туманида технопарк махсус саноат зонасини ташкил этиш, Самарқанд шаҳрида пўлатни эритишда фойдаланиладиган кимёвий қотишмалар тайёрлаш, Пастдарғом туманида кўчма иншоотлар ясаш каби лойиҳалар тақдим этилди.

Лойиҳаларни ўз вақтида сифатли ва тезкор амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.