Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган халқаро туризм саммитида тақдим этилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Жорий йилнинг 26-29 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида туризм соҳасига бағишланган илк халқаро "Global City Tourism Summit" бўлиб ўтди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.
Ушбу нуфузли тадбирда Жанубий Кореянинг турли вазирлик ва идора вакиллари, халқаро экспертлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистондан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ва бошқа етакчи туризм ташкилотлари вакилларидан иборат делегация қатнашди.
– Бундай халқаро сайёҳлик саммитлари давлатлар ўртасида тажриба алмашиш, инновацион ғояларни амалга жорий этиш ҳамда барқарор туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Туризм ҳар бир давлат иқтисодиётида устувор ва стратегик йўналиш сифатида миллий фаровонликка ҳисса қўшади, –дейди Пусан шаҳри мэри Пак Хён Чжун.
Ўзбекистон делегацияси саммит доирасида туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги инвестиция лойиҳаларини жалб этиш, тажриба алмашиш ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича қатор музокара ва учрашувлар ўтказди.
Тадбир доирасида туризм соҳасига оид сессиялар ҳам ташкил этилди. Унда мутахассислар сайёҳлик соҳасининг ривожланиши ва унинг мамлакат иқтисодиётига таъсири, туризм инфратузилмасини барқарор ривожлантириш борасида ўз тақдимотларини намойиш этдилар.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломов ўз маърузасида мамлакатимизда туризм соҳасида сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида ўрнатган ҳамкорлик алоқалари, мамлакатимизда сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Шу билан бирга, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари билан биргаликда, ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатидан ўрин олган Шаҳрисабз шаҳри ва унинг туризм салоҳияти алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистонга туризм оқимини янада ошириш ва юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини Жанубий Кореяда кенг тарғбиқ этиш мақсадида элчихона ва Глобал шаҳарлар туризмини ривожлантириш ташкилоти бош котиби, Ўзбекистоннинг Жанубий Корея Республикасидаги туризм бренди элчиси Канг Да Юн ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Саммит давомида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўргазма ҳам ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг бой маданий мероси, анъанавий халқ ҳунармандчилиги, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятининг ранг-баранглиги ва бетакрорлигини акс эттирувчи замонавий сайёҳлик йўналишлари намойиш қилинди.