Ўзбекистон ва Озарбайжон музокаралари натижалари келишувларда мустаҳкамланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури;
2030 йилга қадар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш дастури;
2025-2027 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
2025-2027 йилларда ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;
Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар.