Ўзбекистон ва Малайзия туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев малайзиялик етакчи туризм соҳаси вакиллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот жараёнида элчи Малайзия туризм операторлари ассоциацияси раиси Моҳд Халид Харун, “Soka Muslim Friendly Travel” директори Адам Камал ва “Smart Global Adventures” туркомпанияси менежери Эрие Ван билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида фикр алмашди.
Музокаралар давомида мутахассислар Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизнинг туризм йўналишидаги маҳсулотларни Малайзия бозорида кенг тарғиб қилиш бўйича ўз таклифларини билдиришди.
Малайзиялик суҳбатдошларга юртимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, зиёрат туризмини жадал ривожлантириш ва хорижий меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, малайзиялик ёшлар орасида “қишки туризм”, “экотуризм” ва “гастрономик туризм” каби сайёҳлик дастурларини илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўз навбатида, Моҳд Халид Харун шу йилнинг 22–24 август кунлари Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон зиёрат туризми ва савдо кўргазмасида Ўзбекистон вакилларининг иштироки учун миннатдорлик билдириб, 2026 йилда бўлиб ўтадиган туризм кўргазмасида ҳам иштирок этиш учун юртимиз делегациясини таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, Малайзия аҳолиси орасида Ўзбекистоннинг Ислом дунёсига оид қатор зиёратгоҳлари ва сайёҳлик марказлари катта қизиқиш уйғотмоқда. Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида авиакомпаниялар томонидан ҳафтасига 7 маротаба тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилаётгани сайёҳлар учун янада қулайлик яратмоқда.
Адам Камал ўзи раҳбарлик қилаётган туркомпаниясининг махсус веб-портали (https://www.sukab2b.com/) орқали маҳаллий туроператорлари орасида Ўзбекистон турпакетлари сотуви кенг йўлга қўйилганини ҳамда малай тилида чоп этиладиган “Soka Muslim Friendly Travel” сайёҳлик журналида Ўзбекистонга бағишланган турпакетлар чоп этилганини таъкидлади.
“Smart Global Adventures” компанияси менежери Эрие Ван эса Малайзиядан Ўзбекистонга сайёҳлар сонини янада ошириш мақсадида туризм тарғибот тадбирларни биргаликда ташкиллаштиришга тайёрлигини билдирди. Хусусан, 2026 йилнинг биринчи чорагида Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган йирик тақдимот ўтказишга келишиб олинди.