Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама алоқалардаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Олмаота шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Олмаотада Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари юзасидан очиқ ва атрофлича фикр алмашдик. Суҳбатимиз савдо, транспорт-логистика алоқалари, минтақавий хавфсизлик ва халқаро ҳамкорлик каби кенг кўламли йўналишларни қамраб олди.
Ўзбекистоннинг тараққиётини доимий қўллаб-қувватлаётгани, шунингдек, барқарор, фаровон ва ўзаро боғланган минтақани барпо этишга қаратилган умумий интилишларимиз учун Хитой томонига миннатдорлик билдирамиз. Икки томонлама алоқаларимиздаги юқори динамикани давом эттиришга келишиб олдик".