Ўзбекистон ва Австрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари муҳим масалаларни муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Венада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Австриянинг Европа ва халқаро ишлар вазири Беате Майнль-Райзингер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Австриянинг Европа ва халқаро ишлар бўйича вазири Беате Майнль-Райзингер хоним билан учрашувимизда ўзаро алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан очиқ ва самимий фикр алмашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни савдо ва инвестициядан тортиб таълим, маданият ҳамда барқарор ривожланиш йўналишларигача кенг кўламда ривожлантириш масалаларига эътибор қаратдик.
Иккала давлат фуқаролари манфаатларига хизмат қиладиган қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, янги ҳамкорлик имкониятларини излаш ҳамда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишимизни яна бир бор тасдиқладик.
Ушбу конструктив ҳамкорликни давом эттирамиз ҳамда умумий мақсадларимизни амалий ва самарали натижаларга айлантирамиз”.