Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Самарқанд шаҳрида учрашдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳридаги саммит доирасида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини икки давлат раҳбарларининг яқинда Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувида эришилган келишувларни ҳисобга олган ҳолда янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ҳукуматлари товар айирбошлашни кўпайтириш, иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни, шу жумладан ҳудудлар даражасида илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриши муҳимлиги таъкидланди.
Халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишиб олинди.
Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, олий даражадаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.