Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Самарқанд шаҳрида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари 31 март куни Хўжанд шаҳрида давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашуви самарали бўлгани ҳамда давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари, хусусан, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида муҳим кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарлари фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Бўлажак тадбирлар режаси ва минтақавий ҳамкорликнинг бошқа долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.