Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг махсус вакили билан учрашув ўтказди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг махсус вакили Ли Ук Хон билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг махсус вакили Ли Ук Хон жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик сўнгги ўн йилликларда кўплаб йўналишларда изчил ривожланиб келмоқда. Ҳозирги вақтда эса ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳалар асосида ҳамкорлигимиз мисли кўрилмаган жадаллик билан янги босқичга кўтарилмоқда.
Учрашув давомида яқин келажакдаги қўшма тадбирлар режаларини муҳокама қилдик, шунингдек мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдик".