Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Dunyo” АА мухбири.
“Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этдик, – ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм каналида. – Кун тартибимиз кенг қамровли бўлиб, самарали ҳамкорлик учун муҳим бўлган яшил энергиядан тортиб, ўзаро боғлиқликгача бир қатор масалаларни ўз ичига олди. Биз ҳаммамиз ягона умумий мақсад сари интиламиз – халқларимизнинг фаровонлигини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш.
Биз катта минтақамиз ва глобал миқёсда тезкор ўзгаришларга гувоҳ бўлаяпмиз. Мамлакатларимизнинг ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун энг яхши шароитларни яратиш мақсадида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш вақти келди.