Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ёзеф Сикела билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Тошкентда Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари, Ёзеф Сикела жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. –Мулоқотимизда Ўзбекистон — Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг жадал ривожланиб бораётганини қайд этдик. Савдо, «яшил» иқтисодиётга ўтиш, рақамлаштириш, транспорт боғлиқлик ҳамда инсон капиталини ривожлантириш каби соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни кенгайтиришга интилишимизни таъкидладик.
Биз стратегик мулоқотни янада мустаҳкамлашга, амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳамда барқарор ривожланиш ташаббусларини илгари суриш орқали минтақаларимизда тинчлик ва фаровонликка ҳисса қўшишга тайёр эканлигимизни билдирдик".