Ўзбекистон тарихида илк марта БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.
Таъкидлаш жоизки, Статистика Комиссияси 1947 йилда БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган. У халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради. Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.
Ўзбекистоннинг ушбу орган аъзоси этиб сайланиши мамлакатда Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олинганлигини ва мамлакатнинг глобал жараёнлардаги ўсиб бораётган ролини кўрсатади.
Статистика Комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради.
“Дунё” АА