Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши доирасида Япония молия вазири Сацуки Катаяма бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаяси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) катта вице-президенти Масао Яҳара ҳамиштирок этишди.
Суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон мамлакатимиз етакчисига Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб бергани таъкидланди.
Мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръатлари алоҳида қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, Япониянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз молия тизимини модернизация қилиш, хусусан, ғазначилик соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш, рақамли молия трансформацияси ва ушбу йўналишда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича бир қатор истиқболли таклифларни илгари сурди.
Қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, ахборот технологиялари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.