Ўзбекистон Президенти Венгрия Миллий мажлиси спикери билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Будапешт шаҳрига расмий ташриф доирасида Венгрия Миллий мажлиси спикери Ласло Кёвер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан парламентлараро йўналишда янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат парламентлари делегацияларининг ўзаро ташрифлари ва учрашувлари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Миллий мажлис спикери ўринбосари Янош Латорцаи иштирок этди. Йил якунига қадар Венгрия парламенти спикери ўринбосари ва Иқтисодиёт қўмитаси раҳбарининг Ўзбекистонга, мамлакатимиз парламент делегациясининг Будапешт шаҳрига ташрифи амалга оширилади.
Имзоланган битимларни амалга оширишга кўмаклашиш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, энг аввало, ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, солиқ ва рақамлаштириш соҳаларида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш учун тегишли қўмиталар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.