Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати таъкидлаганидек, тарихий хотира – миллат келажагининг мустаҳкам пойдевори. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, давлатчилик асосларининг барпо этилишида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс экани чуқур ҳурмат ва эътироф билан ёдга олинади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва эътибори билан Биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилди, Самарқандда унинг мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь санасини нишонлаш эзгу анъанага айланди.
Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.