Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан йирик инвестиция лойиҳаларининг боришини кўриб чиқди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда шериклик алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон “яшил” энергетика соҳасининг асосий ҳамкори бўлган “ACWA Power” фаолиятини юқори баҳолади. Қайд этилганидек, ўтган йил декабрь ойида бошланган янги инвестиция ташаббуслари, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш лойиҳалари белгиланган режалар асосида изчил амалга оширилмоқда.
Мулоқот давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишини бошлаш, Фарғона шаҳрида кўп тармоқли тиббиёт муассасасини барпо этиш, IT-паркда замонавий маълумотлар марказини ишга тушириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида саудиялик инвесторлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва яратилган қулай инвестиция муҳити учун миннатдорлик билдириб, лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.