Ўзбекистон Президенти Самарқандда Европа кенгаши етакчилари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд саммити доирасида мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Турли даражалардаги фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмлари доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишга тайёрланмоқда.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми бар ортиб бормоқда. Европанинг етакчи компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари портфели 30 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йирик бенефициари ҳисобланади, Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонаси очилмоқда.
EИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Музокараларда асосий эътибор инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга қаратилди.
Туризм, маданият, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммит кун тартибидаги масалалар ҳамда Европанинг "Глобал дарвоза" стратегияси доирасида икки минтақанинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.