Ўзбекистон Президенти Осиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилишининг очилиш маросимида иштирок этди.
“Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш” шиори остида ўтказилаётган форумда 100 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингдан зиёд экспертлар, шунингдек, хорижий ҳукуматлар, халқаро молия ташкилотлари, етакчи банклар ва компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.
Кун тартибидан рақамли ва “яшил” трансформация, иқлим барқарорлиги, ишлаб чиқариш таъминоти занжирларини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа масалалар ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, бундай нуфузли анжуманнинг юртимизда ўтказилаётгани Ўзбекистонга ғурур ва ифтихор бағишлашини таъкидлади.
Президентимиз буюк тарих ва ёрқин келажакни ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистон эндиликда халқаро миқёсдаги долзарб масалалар муҳокама этиладиган йирик масканга айланиб бораётганини қайд этди.
Ўзбекистон етакчиси мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларига батафсил тўхталиб ўтди. Сўнгги йилларда иқтисодиётимизга 150 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиб, минглаб замонавий корхоналар ишга туширилди. Бу даврда товар ва хизматлар экспорти 3 карра ўсди, миллий иқтисодиёт ҳажми эса 50 миллиарддан 147 миллиард долларга етди.
Минтақавий ҳамкорлик доирасида “Марказий Осиё туризм ҳалқаси”ни яратиш ташаббуси илгари сурилди. Лойиҳа минтақадаги ноёб маданий, зиёрат, гастрономик, этнографик ва бошқа объектларни сайёҳлар учун ягона маконга бирлаштиришга қаратилган.
Билдирилган барча таклиф ва ташаббусларни тизимли илгари суриш учун ОТБнинг лойиҳаларни молиялаштириш бўйича кенг имкониятларини, жумладан, хусусий капитални сафарбар қилиш орқали тўлиқ ишга солиш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан минтақавий лойиҳалар учун Инновацион молиялаштириш платформасини шакллантириш таклиф этилди.
Давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган кескин ўзгаришлар шароитида Осиё тараққиёт банкининг кенг минтақамиз ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашдаги муҳим ўрни янада ошаётганини таъкидлади.
Якунда Президентимиз Самарқанд платформасида илгари суриладиган муҳим таклиф ва ташаббуслар келгусида катта амалий натижаларга, ҳар бир келишув эса аниқ ва фойдали лойиҳаларга айланишига ишонч билдирди.