Ўзбекистон Президенти эртага Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини йўллайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу галги Мурожаатномаси эртага, 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади. Шу боис халқимиз уни катта қизиқиш билан кутади.
Унда жорий йилда эришилган натижалар, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Давлатимиз раҳбари бу гал ҳам кўплаб таклифларни билдириши кутилмоқда.
Ушбу нуфузли анжуман пойтахтамиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.
«Дунё» АА