Ўзбекистон Президенти БМТ-Хабитат раҳбарини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ бош котиби ўринбосари, БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Хабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбахни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, урбанизация соҳасидаги етакчи тузилма раҳбари Президентимизга БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли институти билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш борасида кўп қиррали шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
БМТнинг юқори даражали вакили мамлакатимизда "ақлли" ва "яшил" шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳоли учун қулай муҳит яратишга қаратилган урбанизация соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолади.
Шаҳарларни бошқаришга замонавий рақамли ечимларни жорий қилиш, "яшил" қурилиш стандартларини ишлаб чиқиш, шаҳар муҳитида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича махсус дастурни ишга тушириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик кунини ўтказиш ва Тошкентда ташкилот офисини очиш масалалари кўриб чиқилди. Амалий ҳамкорлик йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.