Ўзбекистон Президенти БМТ Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котибини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд иқлим форуми доирасида БМТ бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Мамлакатимиз ва минтақамизда чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш соҳасида БМТнинг ушбу нуфузли тузилмаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
БМТ вакили Ўзбекистон раҳбарининг форумдаги нутқини юқори баҳолаб, иқлим таҳдидларига қарши курашиш бўйича илгари сурилган ташаббусларнинг долзарблиги ва Марказий Осиёнинг "яшил" тараққиёт концепцияси ўз вақтида тақдим этилганини таъкидлади.
Ўтган йил август ойида БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ўрмонларни тиклаш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллагани, шунингдек, ерлар деградациясининг олдини олиш бўйича миллий мақсадларни ишлаб чиқиш бошлангани мамнуният билан қайд этилди.
Тошкент шаҳридаги "Яшил" университет негизида Ерлар деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш бўйича халқаро илмий тармоқни ташкил этишга Конвенция экспертлари жалб қилиниши белгиланди.