Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва БМТТД Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Нукусда бўлиб ўтган Орол маданияти саммити доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида меморандумнинг имзоланиши Орол маданияти саммити доирасидаги муҳим босқич бўлиб, инклюзив ўсиш ва узоқ муддатли барқарорликка умумий содиқликни акс эттиришини таъкидлади.
БМТТД маълумотига кўра, мазкур битимнинг мақсади Орол денгизи минтақасида барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Қорақалпоғистон бир пайтлар дунёдаги тўртинчи йирик кўл ҳисобланган Орол денгизининг қуриши туфайли жиддий экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларга дуч келди.
Маълум қилинишича, БМТТД ва жамғарма ўртасидаги ҳамкорлик жамоаларнинг фаоллигини ошириш ва Ўзбекистоннинг ҳимояга энг муҳтож минтақаларидан бирини қўллаб-қувватлаш учун барқарор ривожланишдаги инновациялар орқали ушбу муаммоларга ечим топувчи ташаббусларга мадад беришга қаратилган.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии маданиятга йўналтириладиган сармоялар инсонларнинг турмуши ва уларнинг камолотига бевосита таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ҳукуматнинг минтақани нафақат экологик муаммолар ҳудуди, балки катта маданий салоҳиятга эга ҳудуд сифатида кўриб, уни барқарор ривожланиш дастурига киритишга интилаётганини қайд этди.
"Орол маданият саммити минтақавий ландшафтни қайта тиклаш ва жамоаларнинг ўзига хослигини мустаҳкамлашга қаратилган. У маданият, санъат, илм-фан ва дизайн орқали Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий ва экологик ўзгаришларга бағишланади", - дейилади БМТТД сайтида.