Ўзбекистон элчиси Германия Бундестагининг янги сайланган раиси билан парламентлараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Бундестагининг янги сайланган раиси Юлия Клёкнер билан мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Германия Бундестаги томонидан ташкил этилган тадбир доирасида бўлиб ўтган учрашув аввалида элчи Дилшод Ахатов Юлия Клёкнерни Бундестаг раиси лавозимига сайлангани билан қутлади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Бундестаг билан парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланди.
"Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, парламент фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолайман, – деди Юлия Клёкнер. – Мен икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларни ҳам қўллаб-қувватлайман".
Шунингдек, суҳбат давомида парламентлар ўртасида ўзаро ташрифларини амалга ошириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, Германия Бундестагининг талабалар учун тажриба алмашиш ва малака оширишга йўналтирилган "Халқаро парламент стипендияси" дастурида Ўзбекистон ёшларининг сонини кўпайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.