Ўзбекистон элчилари Бухоро вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Жаҳонгир Аминов, Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбаев, Қатардаги элчиси Ашраф Ходжаев, Беларусдаги элчиси Раҳматулла Назаров ва Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов кеча ишчи ташрифи билан Бухоро вилоятига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Элчилар дастлаб вилоятнинг шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган амалий ишлар натижалари билан танишишди. Уларга вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Ризо Асадов ҳамроҳлик қилди.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан кечган мулоқот чоғида Бухоро вилоятида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Бухоронинг инвестицион салоҳияти, хорижий давлатлар инвесторларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш имконияти мавжуд соҳа ва тармоқлар, лойиҳалар кўриб чиқилди.
Қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика, тиббиёт ва таълим йўналишларида хорижий илғор компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро ташрифлар ва бизнес форумларни мунтазам ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни элчихоналар кўмагида чет давлатлардаги тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, вилоятда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан келишиб олинди.