Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон делегацияси Деҳлида бўлиб ўтган сунъий интеллект бўйича саммитда иштирок этди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон делегацияси Деҳлида бўлиб ўтган сунъий интеллект бўйича саммитда иштирок этди

Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг етакчи АТ-тузилмалари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Деҳли шаҳрида сунъий интеллект соҳасидаги асосий глобал воқеалардан бири - «AI Impact Summit-2026»да иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг етакчи АТ-тузилмалари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Деҳли шаҳрида сунъий интеллект соҳасидаги асосий глобал воқеалардан бири - «AI Impact Summit-2026»да иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«AI Impact Summit-2026» кўлами жиҳатидан мисли кўрилмаган тадбирга айланди. Унда сунъий интеллект соҳасидаги 500 дан ортиқ дунё етакчилари, 100 дан ортиқ мамлакат делегациялари, 20 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 60 нафар вазир ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Олий мартабали меҳмонлар орасида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Испания Бош вазири Педро Санчес, Финляндия Бош вазири Петтери Орпо, шунингдек, Греция, Нидерландия, Шри-Ланка, Маврикий ва бошқа кўплаб давлатлар етакчилари бор эди. Глобал ташкилотлар номидан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева иштирок этди.

Саммитнинг марказий ғояси сунъий интеллектни демократлаштириш зарурлиги ҳақидаги тезис бўлди. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди сунъий интеллект тенгсизликни чуқурлаштирувчи воситага айланмаслиги, аксинча, инклюзивликни таъминлаш ҳамда ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтириш қуроли бўлиши шартлигини таъкидлади.

Асосий вазифа - алгоритмлар қудратини глобал муаммоларни ҳал қилишга, яъни иқлим ўзгаришига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш сифатини ошириш ва инклюзив таълим муҳитини яратишга йўналтиришдан иборат бўлиши кераклиги урғуланди. Шу билан бирга, киберхавфсизлик ва мамлакатлар ўртасидаги рақамли тафовутнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саммитнинг кульминацион нуқтаси Деҳли декларациясининг имзоланиши бўлди. Ўзбекистон ҳам қўшилган ушбу ҳужжат мамлакатларнинг «инсон манфаатларига йўналтирилган» сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича мажбуриятларини мустаҳкамлади.

Ўзбекистоннинг саммитдаги иштироки мамлакатимизнинг ўсиб бораётган технологик салоҳияти ва глобал кун тартибига интеграциялашув интилишининг ёрқин намойиши бўлди.

Рақамли технологиялар вазирлиги ва АТ-соҳасининг етакчи тузилмалари вакиллари саммит доирасида йирик халқаро консорциумлар ва технологик компаниялар раҳбарлари билан қатор мазмунли музокаралар ўтказди. Муҳокамаларнинг асосий мавзулари сунъий интеллект соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, тренинг ва техник семинарлар ташкил этиш, электроника соҳасида йиғув ишлаб чиқаришларини йўлга қўйиш ва қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар истиқболлари, давлат ва хусус секторлари учун сунъий интеллектга асосланган пилот лойиҳаларни ишга тушириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма хакатонлар ўтказиш ва бошқалардан иборат бўлди.

Бизнес вакиллари билан мулоқотдан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистоннинг ихтисослашган идораларида ҳам самарали учрашувлар ўтказди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Электроника ва ахборот технологиялари вазирлигида музокараларда томонлар ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг «йўл харитаси»ни муҳокама қилди. У нафақат билим алмашинувини, балки Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган технологик коридорларни яратиш бўйича амалий лойиҳаларни ҳам қамраб олади. Шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг бошқа муҳим масалалари ҳам диққат марказида бўлди.

«AI Impact Summit-2026»даги иштирок Ўзбекистон сунъий интеллектни миллий ривожланишнинг стратегик устувор йўналиши сифатида қараётганини тасдиқлади. Генератив сунъий интеллект шиддат билан ривожланаётган ва глобал бозорлар қайта шаклланаётган шароитда, бундай майдонларда иштирок этиш мамлакатимизга ўз манфаатларини ифода этиш, ишончли шериклар топиш ва келажак иқтисодиётини қуриш учун инвестицияларни жалб қилиш имконини беради.

Деҳли декларациясини имзолаш орқали Ўзбекистон бутун инсоният фаровонлигига хизмат қилувчи масъулиятли ва ҳамма учун очиқ сунъий интеллект тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.