Тошкент халқаро инвестиция форуми ва унинг доирасида бўлиб ўтган тадбирлар Италия ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Италиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумини кенг ёритди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Жумладан, "Agenzia Stampa Italia" "Ўзбекистон: Ломбардия инновация ва ривожланиш модели сифатида Аттилио Фонтана ва Президент Шавкат Мирзиёев учрашувининг асосий мавзусига айланди" сарлавҳали мақолани эълон қилди.
Унда Италиянинг Ломбардия вилояти президенти Аттилио Фонтананинг юртимизга сешанба куни бошланган расмий ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашгани маълум қилинган. "Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳасини саноатни модернизация қилиш, автоматлаштириш ва илғор этиштириш усулларига асосланган агросаноат кластерларини ривожлантириш, шунингдек, Италия компаниялари, айниқса фармацевтика ва қурилиш материаллари саноатида қўшма корхоналар ташкил этиш орқали саноатни диверсификация қилишга кўмаклашиш билан боғлиқ стратегик масалалар муҳокама қилинди", – дейилган материалда.
Нашрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия делегациясини самимий қутлар экан, Ломбардия инновациялар ва барқарор ривожланиш соҳасида Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк сифатидаги стратегик аҳамиятини таъкидлагани қайд этилган.
Мақолада, шунингдек, Италиянинг Ломбардия вилояти президенти Аттилио Фонтана ташриф давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан учрашгани ҳақида ҳам ёзилган.
Италиянинг "Giornale Diplomatico" пойтахтимизда бўлиб ўтган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форум ҳақидаги ёзди.
"10 июнь куни Ўзбекистон пойтахтида тўртинчи бор Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) расман очилди. Форумда 8000 дан ортиқ делегат иштирок этди, шундан қарийб 3000 нафари 100 га яқин давлатдан келган хорижий меҳмонлардир", – дея маълум қилинган мақолада
Нашрда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев очилиш форумнинг асосий ялпи мажлисидаги нутқида мамлакатнинг стратегик устувор йўналишлари, жумладан, "яшил" иқтисодиётга ўтиш, рақамли технологияларни жорий этиш, молия тизимини модернизация қилиш, муҳим фойдали қазилмаларга жаҳон талабининг ўсишини алоҳида қайд этди.
"Ўзбекистон етакчиси, шунингдек, тўлиқ ишлаб чиқариш циклини — геология-қидирув ишларидан тортиб то якуний маҳсулот чиқаришгача бўлган даврни амалга оширувчи инвесторлар учун солиқ имтиёзларини эълон қилди", – деб ёзган "Giornale Diplomatico" .