ТИВ раҳбари ўринбосари ва Таиланд ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш механизмларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков бугун, 14 июль куни видеоконференцалоқа шаклида Таиланд Қироллиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Вижават Исарабакди билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Таиланд муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди, кун тартиби белгилаб олинди.
Томонларнинг турли даражалардаги сиёсий мулоқотни кенгайтиришга тайёрлиги билдирилди. Шу муносабат билан бўлажак қўшма тадбирларни, жумладан Ўзбекистон ва Таиланд ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Икки мамлакат учун ҳам савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди, ўзаро савдо ҳажмларини янада ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги муносабатларнинг ижобий динамикасини, халқаро кун тартибининг қатор масалалари бўйича мавқеларининг ўхшашлигини мамнуният билан қайд этдилар.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
UzA