Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ва Беларусь ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Гурянов раҳбарлик қилди.
Учрашувда делегациялар сиёсий, иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашди.
Илгари эришилган келишувларнинг ижро жараёни ҳамда турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.