Сенат раиси Сирдарёда бемор оналар билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бўлиб Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиали тиббиёт ходимлари, мурғаккина гўдагини бағрига босган бахтиёр оналар билан учрашди.
Сенат раиси марказ филиали, унда туғиш ёшидаги аёллар ва туғилиши кўзда тутилган ва туғилган болалар учун яратилган шарт-шароит билан танишиб, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза этиш, хотин-қизлар ва уларнинг репродуктив саломатлигини тиклаш, эрта туғруқ, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, туғилган ва туғилажак бола ва уларнинг оналарига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида Сирдарёда, марказ, унинг филиалларида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Шундан сўнг, мазкур марказ, оғир асорат билан келган оналар ва уларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатувчи операция хонаси, унга ўрнатилган тиббий аппарат ва жиҳозлар, интенсив палатада туғруқдан сўнг, шифокорлар назорати остида ётган она ва болалар, оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган-ча, "қаҳрамон"лик кўрсатиб, жажжи фарзандини дунёга келтирган оналар билан суҳбатлашиб, уларга соғлиқ-саломатлик тилаб, совға улашди.
Муддатидан олдин туғилган, болалар неонатологлари назорати остида парваришланаётган 1,200, 1,300, 1,700 килограммли болажонлар парваришланаётган бўлимда ҳам бўлиб, улар учун яратилган шарт-шароит билан танишиб, соҳа ходимларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Марказнинг мажлислар залида соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда эса, оналар ва болалар саломатлиги учун масъул бўлган соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга аҳамият қаратиб, тизим ходимлари, уларни кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолар тингланди.
Энг муҳими, қўшимча бино, оналар ва болалар саломатлигини скрининг кўрик давомида ўрганиш, таҳлил этиб бориш учун ҳар бир ҳудудга биттадан УЗИ доплер аппарати, онага ва болага шошилинч тез хизмат кўрсатадиган янги ва замонавий тиббий аппаратура билан жиҳозланган реанимобил, мутахассислар етишмовчилиги каби кўплаб масалалар тўғрисида сўз юритилди.
Сенат раиси, бу муаммо ва масалаларни тегишли соҳа ходимлари билан атрофлича ўрганиб, зарур амалий ёрдам кўрсатишини таъкидлади.