Саудия Арабистони ОАВ: Ўзбекистон Президентининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда давлат бошқаруви фалсафаси тубдан ўзгарди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва халқаро доирадаги ҳаётига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Жумладан, Саудия Арабистонининг "An Nahar News" ва "Al Harir" нашрларида "БМТ давлат хизмати форумининг Ўзбекистонда ўтказилиши — мамлакат учун тарихий воқеликдир" ва "БМТ давлат хизмати форуми: Ўзбекистоннинг соҳадаги ислоҳотларини халқаро миқёсда намоён этиш имконини беради" сарлавҳали мақолалар чоп этилди.
Уларда 2025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилиши маълум қилинган. Ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг асосий мавзуси — "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш". Форум БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда.
"Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган туб ислоҳотлар Ўзбекистон давлат хизмати тизимида ҳам ижобий ўзгаришларга йўл очди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан давлат фуқаролик ҳукумати трансформация қилинди. "Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак", — деган ҳаётий тамойилидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ва давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилди. Шунингдек, юқори раҳбарлик лавозимларига захира тайёрлаш амалиёти қўлланила бошланди. Натижада, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар янада демократлашди",– дея қайд этилган мақолаларда
Нашрларда Ўзбекистон етакчиси бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида барча соҳаларда тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани урғуланган. "Хусусан, давлатда кадрлар билан боғлиқ қатор тизимли муаммолар мавжудлиги юқори минбарлардан баралла айтилди. Давлат хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш ҳамда бугунги кун талабларига мослаштириш вазифаси кун тартибининг бошидан ўрин эгаллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда давлат бошқаруви фалсафаси ўзгарди", – дея таъкидланган материалда.
Муаллиф ўз хулосасида "Мазкур соҳадаги ютуқлар ва салоҳият 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган БМТ Давлат хизмати форумида намоён бўлиши кутилмоқда. Ушбу Форум Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади ва бу мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — БМТнинг Ўзбекистон билан давлат хизмати соҳасида шаклланаётган мустаҳкам ҳамкорлигининг амалдаги намунасидир." – деб ёзган.