Россиядан муносабат: Италия биринчи бўлиб Марказий Осиё давлатлари билан ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги учрашувларни бошлаб берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Россия давлат гуманитар университети халқаро муносабатлар кафедраси доценти Юрий Сигов "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Италия" саммитидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Саммитда "яшил" иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ушбу учрашувда муҳокама қилинган асосий масала бўлди. Гарчи Италия, умуман олганда, сўнгги йилларда минтақа давлатлари учун иқтисодий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторига киритилмаган бўлса-да, ҳозирда вазият сезиларли даражада ўзгара бошлади.
Аввало, Италия асосий роллардан бирини ўйнайдиган Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасида фаол иштирок этишга қарор қилди.
Янги технологиялар, энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари, илмий ва таълим алмашинуви, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш – буларнинг барчаси Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари, айниқса, Ўзбекистон учун энг фойдали ҳисобланади. Натижада ўзаро савдо сезиларли даражада ўсди – ўтган йили у 470 миллион доллардан ошди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2023 йилда Римга ташрифи арафасида у ерда йирик бизнес-форуми бўлиб ўтганини эслатиб ўтмоқчиман. Мазкур бизнес-форум илк бор икки мамлакат ишбилармонларига ўзлари учун муҳим бўлган масалаларни бевосита ҳал этиш, ишончли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини берди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Италия инвестицияси иштирокидаги 55 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда ва ўйлайманки, Остонада бўлиб ўтган саммит мазкур форматдаги ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилади ҳамда италян компаниялари учун фойдали рағбат бўлади.