Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.
Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир. Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тамойиллари белгиланди, булар:
даврийлик;
умумийлик ва бир пайтда амалга ошириш;
рўйхатга олишнинг якка тартибда ташкил этилиши;
шахсга доир маълумотлар махфийлиги;
аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилгани.
Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, мамлакатда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколати доирасида амалга оширилади.
Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди. Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралари эса ваколатли давлат органларига кўмаклашади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.