Нукусда биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Нукусда ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё АА" мухбири.
"Бу мамлакатимиз ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеадир, – деб ёзди давлатимиз раҳбарининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Биз кўп йиллардан буён турли даражадаги тадбирлар ва минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш — биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этилиши зарур бўлган умумжаҳон вазифа экани ҳақида тинимсиз гапириб келмоқдамиз.
Бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш лозим.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон барча ижодкорларни: бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлари ва фаолларини бирлаштиради!".