Нью-Йоркдан муносабат: Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни резолюцияси нафақат йўқотганларимизни эслаш, балки шошилинч ва зарур чораларни кўриш учун ҳам хизмат қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича бошқармасининг Нью-Йорк офиси раҳбари Тони-Ша Фреклетон "Дунё" АА учун интервьюсида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган "29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги резолюция ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Биз 29 апрель санасини Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш билан бутун дунёда зилзилаларнинг жамиятларга чуқур таъсирини эътироф этиш йўлида муҳим қадам қўйдик. Ташаббус Ўзбекистон, Чили ва Филиппин томонидан илгари сурилган.
БМТ Бош Ассамблеяси зилзиладан омон қолганларни қўллаб-қувватлаш ва келажакдаги сейсмик таҳдидларга жамоавий чидамлилигимизни кучайтириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ушбу халқаро кун нафақат йўқотганларимизни эслаш, балки шошилинч ва зарур чораларни кўриш учун ҳам хизмат қилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича офиси мамлакатларни ушбу ташаббусни ҳаётга тадбиқ этишда рискларни тушунишни чуқурлаштириш, бошқарувни такомиллаштириш, барқарорликка инвестиция киритиш ва олдингидан ҳам мустаҳкам биноларни қуришга тайёргарлик кўриш орқали қўллаб-қувватлашга тайёр.
Биз офисимизга ушбу кунга бағишланган тадбирларни ўтказиш учун билдирилган ишончни жуда қадрлаймиз. Аммо унинг кўлами ва таъсири аъзо давлатларнинг жамоавий қўллаб-қувватлаши ва ҳиссаларига боғлиқ бўлади. Шунингдек, биз мазкур санада хабардорликни ошириш, жабрланганлар билан бирдамликни шакллантириш ва келажак авлодлар учун зилзила хавфини камайтиришда ҳақиқий ютуқларга эришиш учун кучли катализаторга айланишимиз мумкин.