Любляна шаҳрида Ўзбекистон Президенти Словения Миллий ассамблеяси раиси билан учрашув ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Словенияга расмий ташрифи доирасида бугун Словения Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, шу жумладан икки мамлакат парламентлари даражасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда парламентлараро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Словения Миллий ассамблеяси комиссияси раиси Предраг Бакович иштирок этди. Икки мамлакат парламентларида "дўстлик гуруҳлари" ташкил этилган.
Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш учун соҳавий қўмиталар даражасида парламентлараро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлашда, жумладан, маданият ва кино кунлари, кўргазмалар ўтказиш, олий таълим муассасалари ўртасида академик алмашинувларни ривожлантиришда парламентларнинг кўмаги зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, халқаро парламент ташкилотлари доирасида ташаббусларни мувофиқлаштириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайтирилади.
Биринчи Ўзбекистон-Словения парламентлараро форумини депутатлар ва экспертлар ҳамжамияти иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклиф қилинди.
Парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.