Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Словения ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Булар:
дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;
таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
"ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.