Дунё полвонлари Термиз гиламларида кураш тушади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 2-6 октябрь кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун XIV анъанавий ал-Ҳаким ат–Термизий халқаро турнири бўлиб ўтади.
Ҳар икки йилликнинг энг нуфузли кураш байрамларидан бири ҳисообланган мазкур мусобақада мамлакатимиз половонлари билан бир қаторда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 нафардан зиёд энг сара спорчилар гиламга тушади.
Жорий йилги халқаро турнирнинг мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этади.
Мутлақ вазн бўйича ғолиб чиққан спортчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - 10 минг доллар билан тақдирланади.
Халқаро турнирда Кураш бўйича Жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари ташриф буюради. Масалан, ўзбек кураши мухлисларининг севимли спортчиси сифатида эьтироф этиладиган бразилиялик Александр Кацураги Бразилия терма жамоаси устози сифатида шогирдларини баҳсларга олиб тушади.
Ташкилий қўмитадан олинган маълумотларга кўра, Термиз шаҳрида халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш учун катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
ИА «Дунё»