"China Daily" газетаси: Хитой Марказий Осиё мамлакатларининг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкори ва минтақадаги халқаро муносабатларнинг асосий иштирокчиси
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойнинг етакчи "China Daily" газетасида "Марказий Осиё – Хитой" формати доирасида Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклигига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрда ёзилишича, қарийб 35 йил ичида Марказий Осиё мамлакатлари хусусан, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларда улкан ўзгаришлар юз берди. 1992 йилдан буён Хитой ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳамда инвестициялар ҳажми қарийб 100 бараварга ортди. Бугунги кунда Хитой Марказий Осиё мамлакатларининг энг йирик савдо-иқтисодий ҳамкори ва минтақадаги халқаро муносабатларнинг асосий иштирокчисидир.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Хитой билан барча йўналишларда алоқаларни мустаҳкамлашда давом этмоқда, бунда давлат раҳбарлари дипломатияси асосий роль ўйнайди. Шу боис, Тошкент ва Пекин 2012 йилда "стратегик шериклик" ўрнатилгандан сўнг, бир неча йил ичида, жумладан, 2016 йилда ҳар томонлама ва 2024 йилда эса ҳар қандай вазиятда ҳам мустаҳкам стратегик шериклик мақомига ўтди.
"Муносабатларни ривожлантиришда динамик савдо-иқтисодий ҳамкорлик муҳим роль ўйнайди. 2024 йилда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард доллардан ошди, яқин йилларда томонлар уни 20 миллиард долларга етказиш ниятида. 2017-2024 йилларда ўзлаштирилган Хитой инвестицияларининг умумий ҳажми эса 17,6 миллиард долларни ташкил этган",– деб ёзади муаллиф.
Нашрда, шунингдек, минтақа Хитой учун нафақат транзит йўлаги, балки товарлар ва инвестициялар учун ўсиб бораётган бозор сифатида муҳимлиги ҳам таъкидланган.
"Ўтган йили Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо ҳажми 94,8 миллиард долларни ташкил этган, яқин йилларда эса 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Тўғридан-тўғри инвестициялар 15 миллиард доллардан ортиқни, Хитой компанияларининг қурилиш шартномалари эса 10 миллиард долларни ташкил этган", – дея урғуланади мақолада.
Бундан ташқари, манбада келтирилишича, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан кенг доирадаги йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиши учун улкан салоҳияти мавжуд.
"Хитойлик ҳамкорлар билан икки томонлама ва минтақавий лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга ошириш мамлакатларнинг иқтисодий модернизациясига ва минтақамиздаги интеграция жараёнларига кўмаклашади", – деб ёзилган "China Daily" газетасида босилган мақола хулосасида.