1 июндан Маскат–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
For consular and visa issues, please contact the Embassy of the Republic of Uzbekistan in Berlin:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
Hotline of the Ministry of Foreign
Affairs of Uzbekistan:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон дипломатлари Маскат шаҳридаги “Xazain” иқтисодий ҳудудидаги “Silal” марказий бозори фаолияти билан танишди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов ташриф давомида бозор имкониятлари ва замонавий инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Бозор раҳбарияти томонидан “Silal” марказининг тақдимоти ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотларни Ўмон бозорига етказиб бериш, экспорт ҳажмини ошириш ва икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Силал” ижрочи директори Набиль ал-Рувайди Ўзбекистон маҳсулотлари сифати билан яхши таниш эканини таъкидлаб, уларни Ўмон бозорига олиб киришда ўзбекистонлик экспортёрларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу бозор Ўзбекистон маҳсулотларини султонликда кенг тарғиб қилиш ва маҳаллий импортёрларни топиш учун қулай майдон ҳисобланади.
Шу билан бирга, жорий йил 1 июндан Маскат–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши савдо ҳажмини янада оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Учрашув якунида “Silal” бозори ҳудудида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш ва унинг доирасида ўзбекистонлик ҳамда ўмонлик тадбиркорлар ўртасида учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.