Ҳиндистон делегацияси Самарқанд халқаро иқлим форумида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон сув ресурслари, дарёларни ривожлантириш ва Гангани қайта тиклаш вазирининг ўринбосари Дебашри Мукержи билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳага замонавий технологиялар ва инновацион ечимлар жорий қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, бу борада илғор тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу жараёнда икки мамлакатнинг ихтисослашган илмий муассасалари ва марказлари ўртасидаги амалий алоқаларни йўлга қўйиш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тегишли вазирлик ва идораларнинг кўпқиррали ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш мақсадида англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш ва уни тасдиқлаш юзасидан келишувга эришилди.
Дебашри Мукержи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ташкил этилаётган халқаро иқлим форумида Ҳиндистон делегацияси фаол иштирок этишини маълум қилди. Унинг таркибига Ҳиндистон сув ресурслари, дарёларни ривожлантириш ва Гангани қайта тиклаш вазирлиги, "Save Soil" ҳаракати ва бошқа ташкилотлар вакиллари, таниқли иқлим ва атроф-муҳит муҳофазаси фаоллари киритилмоқда.
Делегация аъзолари Иқлим форумидаги иштироки доирасида туркум учрашув ва музокаралар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни ҳам режалаштирмоқда.